Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мошинингни қўлсиз ҳайдама!

Англиянинг Шимолий Йоркшир графлиги полицияси камида 30 сония қўлини енгил автомобили чамбарагига қўймасдан бошқарган ҳайдовчини кузатув камераси билан видеотасвирга олган ва маҳкамага тортган.

Ҳодиса 2013 йилнинг 9 августи куни юз берган.

36 ёшли Ричард Ньютон Шимолий Йоркшир графлигидаги ўзи яшайдиган Витби шаҳарчасидан Гизбре шаҳрига йўл олган.

У Гизбрега элтадиган A171 магистрал йўлида соатига 62 майл ёки 100 километр тезлик билан ҳаракатланаётган пайти полициячилар унинг автомобилини кузатишга қарор қилганлар.

Ҳайдовчининг қўлини бошига қўйиб кетаётганини кўрган полициячилар ҳайратдан "қотиб қолганлар".

Ричард Ньютон "тиззаларим билан бошқарув чамбарагини бошқариб келаётган эдим", деб айтган.

6 январ куни Скарборо маҳкамасида Ричард Ньютоннинг одамлар ҳаётини хавф остига қўйиб автомобил бошқаргани иши кўриб чиқилди.

Жаноб Ньютон маҳкамада автомобилини тўла назорат қилиб кетаётганини исботламоқчи бўлди.

Бироқ уни маҳкама хавфли автомобил бошқаришда айбдор деб топди.

Энди унинг 1 йил давомида автомобил бошқариши тақиқланди, 100 соат текин жамоат ишларини бажариши лозим.

Ричард Ньютон 626 фунт стерлинг ёки 1025 долларлик жарима ҳам тўлаши лозим.