Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ленинград учун жанг қилган 1600 аскар жасади топилди

Санкт-Петербург атрофида 4 ой мобайнида қазиш ишларини олиб борган кўнгиллилар гуруҳи шу пайтгача номаълум қолиб келган оммавий қабрлардан 1600 аскар жасадини топганлар.

Иккинчи Жаҳон уруши даврига тегишли харита топилганидан кейин ўрмонда жангчилар кўмилган оммавий қабр борлиги маълум бўлган.

Жасадлар 1943 йил январида Ленинград қамалини ёриб ўтиш учун жанг қилиб қурбон бўлган Совет аскарларидир.

Би-би-си Рус хизмати мухбири Ольга Ившина видеолавҳаси.