Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Киев: Айрим намойишчилар қип-яланғоч қилинмоқда

Бу каби ҳолатлар интернетда пайдо бўлган видеолавҳадан маълум бўлган.

Унда махсус милиция бўлинмаси ходимлари қирчиллама совуқда бир эркакни қип-яланғоч қилиб суратга олишгани ва сўнгра автобусга чиқишга мажбурлашгани акс этган.

Видеолавҳада таҳқирланган шахснинг бадани моматалоқ бўлиб кетгани асоратлари кўзга ташланади.

Украина Ички ишлар вазирлиги милиция либосида бўлган шахсларнинг бу каби хатти-ҳаракатларига тоқат қилинмаслигини айтиб, узр сўраган.

"Қачон, қаерда ва қандай шароитда суратга олингани, унда акс этган инсонларнинг кимликларини аниқлаш учун видеолавҳа ўрганилмоқда. Юз берган воқеа юзасидан текширув тайин этилди", - дейилади вазирлик веб саҳифасидаги билдиришномада.

Изоҳсиз видеолавҳада кишининг этини жунжиктирувчи ҳолатлар акс этган.