Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Давлат жосуслари сизни қандай кузатишади?

Интернет эркинлик олами дейишарди. Лекин ўтган йили Эдвард Сноуден АҚШ давлат жосуслик амалларини фош қиларкан, давлатлар одамларни кузатиш учун интернетни қандай қўллашларини ҳам ошкор этганди.

Айниқса, ижтимоий тармоқлар бугун фойдаланувчиларни бемалол кузатиш майдончасига айланиб қолган. Бироқ нисбатан қийинчилик билан бўлса-да, сиз яширишга ҳаракат қиладиган бошқа рақамли технология ва мулоқот воситалари ҳам аслида мунтазам кузатув остида.

Дейлик ҳар бир юборган СМС пайғомингиздан нусха кўчиришларини биласизми? Ёки электрон почта орқали жўнатган хатингизни эгасидан ҳам олдин давлат жосуслари ўқишларини тасаввур қиласизми?

Қўл телефонингизни ўчириб қўйган тақдирингизда ҳам, барибир, ундан сизни кузатиш воситаси сифатида фойдаланиш имкони борлигини хабардормизсиз?

Мутахассисларга кўра, яқин орада одамларни кузатиш учун жосуслар бемалол холодильник, телевизор ва иситиш тизимларидан ҳам фойдалана олиш имконига эга бўлишлари мумкин.

Давлат хавфсизлиги учун зарур айни амаллар инсон шахсий ҳаётига қанчалик дахл қилиши мумкин деган чек-чегара эса ҳали белгилангани йўқ.

Белгиланганда ҳам, энди одамлар унга қанчалик ишонишаркин?