Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'НАТО кетса, Афғонистон яна урушга ботади'

Жорий йилда хорижий кучлар Афғонистонни тарк этишаркан, бу мамлакатда тинчликни сақлаш учун муайян сондаги Ғарб кучлари қолиши зарурлиги айтилмоқда.

Бироқ бундай кучлар қолишини таъминловчи махсус шартномани Президент Карзай имзолашдан бош тортмоқда.

НАТО Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен Би-би-си билан суҳбатда, агар айни шартнома имзоланмаса ва барча жанговор хорижий кучлар чиқиб кетса, Афғонистон яна уруш ва нотинчлик гирдобига ботишидан огоҳлантирди.