Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Назарбоев дипломатик қовун туширдими?

Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон номидаги "истон" қўшимчасини олиб ташлаб, уни Қозоқ Эли деб аташни таклиф этиши ортидан халқаро баҳс-мунозаралар ҳам юзага келмоқда.

Жаноб Назарбоев нефть пуллари ортидан анча бойиб қолган мамлакатини энди аксар камбағаллик, исломий жангарилик ва урушлар билан бирга тилга олинадиган қўшни "истон" давлатлари қаторида кўришни истамаётган кўринади.

Лекин халқаро кузатувчиларга кўра, Президент Назарбоев бу билан ўз қўшнилари кўнглига тегиб, дипломатик қовун тушириб қўйди.

Алал-оқибатда Қозоғистон ўз номидан истонни олиб ташлагани билан яқинидаги "қолоқ истонлар"дан ҳеч қаерга қочиб кета олмайди ва бирга қўшничилик қилишга мажбур.

Ҳукумат раҳбарлари сиёсий маслаҳатчиси Профессор Саймон Анҳолт Би-би-си билан видеосуҳбатда Қозоғистон номининг ўзгариши дунё учун ҳам қимматга тушишини, лекин "қанд қоғозини ўзгартирган билан унинг ичидаги маҳсулот сифати аввалгидек ўзгармай қолишини" билдирди.