Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кичик Гуантанамо ичкарисида

Афғон ҳукумати Кобул яқинидаги Багром қамоқхонасидан 65 нафар маҳбусни озод этаркан, бу қарор Вашингтонда норозилик уйғотмоқда.

АҚШ назарида, айни тутқунлар - жуда хавфли одамлар. Бироқ Афғонистон раҳбарлари бир неча йилдан бери айби исботланмаган инсонларни қамоқда тутиб туришни истамаслигини айтаётир.

Президент Карзай бегуноҳ одамлар узоқ йиллар тутиб турилган айни қамоқхона ҳозирга келиб, Толибон тайёрловчи корхонага айланган, деб айтган.

Би-би-си "Кичик Гуантанамо" номини олган Багром қамоқхонасида бўлган.