Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тамакини ташлашнинг янги усули - 'Тетрис'

Тамакини ташлашга қийналаётган бўлсангиз ёки бирон парҳезни давом эттириш малол келаётган бўлса, Англиянинг Плимут университетидаги олимларнинг сизга тавсиялари бор.

"Тетрис" компютер ўйинининг тамаки чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва овқат ейиш истагини камайтиришини кўрсатган.

Олимларга кўра, "Тетрис" ўйнайдиган одам тепадан тушадиган рангли катакларни уйғун бир шаклда териб чиқишга шунчалик берилиб кетадики, беихтиёр овқат ейишни ҳам, тамаки чекишни ҳам унутиб юборади.

"Тетрис" 1984 йилда москвалик компютер муҳандиси Алексей Пажитнов томонидан ўйлаб топилган.

Пажитнов Хэнк Рожерс билан бирга 1996 йилда АҚШда "Тетрис" ширкати (The Tetris Company) га асос солган.

Шарҳсиз видео.