Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россияликлар нега лезгинка рақсидан қўрқишади?

Россияда ирқчилик ва ксенофобия жунбушга келар экан, "келгиндилар"нинг рақси ҳам тақиқланмоқда. Қатор шаҳарлар маъмуриятининг қофқозликларнинг анъанавий рақси - лезгинкани ман қилиши ортидан, пойтахт Москвада ҳам полиция кўча рақслари ва базмларини тўхтатишга бел боғлаган. Лезгинка, худди Марсельеза каби сиёсий маънони касб эта бошлади - кимдир бу рақсни террор ва бўлгинчилик билан боғламоқда. Ҳуррият рукнимиз доирасида Ибрат Сафо тайёрлаган лавҳани тингланг.