Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қрим татарлари референдумни бойқот қилмоқчилар

Украинанинг Қримдаги норасмий москвапараст ҳукумати 16 март куни референдум эълон қилган.

Бу референдумга икки савол қўйилган: Қрим Россиянинг бир қисми бўлиши керакми ёки Қрим Киевдан янада кўпроқ мухториятга эга бўлиши лозимми?

Қрим татарлари ярим оролнинг туб аҳолиси.

Улар Сталин буйруғи бўйича 1944 йилда ватанларидан 1 кечада депортация қилинганлар.

1980-йиллар охиридан Қримга қайтган татарлар 16 март референдумини қонунга зид деб ҳисоблашади ва бу референдумда иштирок этиш ниятларида эмаслигини айтмоқдалар.

Қрим татар Расим Бекиров ўзларининг нега бу референдумга қарши эканликларини тушунтиради.

Би-би-си мухбири Абдужалил Абдурасулов видеолавҳаси.