Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Юзлаб уйғур нега оиласини олиб Хитойдан қочган?

Тайланд далаларида топилган 220 нафар уйғурнинг кимлар эканлиги ва нега бу ерга бутун бошли оилалари билан қочиб келишгани ҳамон мавҳум.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, улар Хитойдаги сўнгги зўравонликлар манзарасида ўз эътиқодлари боис Пекин зуғуми ва таъқибига учраган уйғурлар бўлиши мумкин.

Ҳозир Тайланд ҳукуматидан бу инсонларни Хитойга топширмаслик сўралмоқда.

Айрим хабарларга кўра, уйғурлар Хитой жануби орқали Тайландга ўтишган. Кейин Малайзияга бориб, у ердан Туркияга кетмоқчи бўлишган. Уйғурларнинг охирги умиди Туркиядан бошпана сўраш бўлгани айтилаётир.

Сўнгги йиллари Хитойга қўшни кўплаб давлатлар сиёсий сабаблар боис қочиб келган уйғурларни ушлаб, Пекин қўлига топширишмоқда.

Уйғур фаоллари ва халқаро ташкилотларга кўра, Хитой топширилган одамларнинг кўпини узоқ йиллик қамоқ жазоси ва ё ўлимга ҳукм этмоқда.