Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Неандерталь одамлар бизнинг ота-бобомизми?

Сўнгги тадқиқотларга кўра, биз инсонлардаги қатор хусусиятлар ва касалликлар қадим аждодларимизнинг неандерталь одамлар билан чатишгани туфайли пайдо бўлган.

Масалан, тамаки чекишга берилиш, тушкунликка тушиш ва қанд касалликлари шулар жумласидан.

Африкадан чиққан одамлар Овросиёда неандерталлар билан учрашгани ва улар тақрибан 30 йилча аввал қирилиб кетганини билардик.

Бироқ аждодларимизнинг неандерталлар билан аралашгани номаълум эди.

Аслида неандерталлар ҳам ақлли инсонлар бўлган.

Жанубий Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида топилган неандерталь бола қабри замонавий инсонларникидан фарқ қилмайди. Чунки унда ҳам қабр қазилган, тобутсимон қути тайёрланган ва майит тупроққа топширилган.

Маълум бўлишича, Африкадан чиқмай қолиб кетган қора танли одамлардан ташқари барчамизда муайян миқдорда неандерталь генлари учрайди.

Бу генлар эса бизга фақат касаллик бермаган. Дейлик, иссиқ Африкадан чиққан боболаримизнинг совуқ иқлимларга мослашиб, Оврўпо ҳамда Осиёда яшаб кетишлари йўлида неадерталлар билан аралашиб, орттирган янги ирсий хусусиятлар ёрдам берган.

Ҳозирги натижалар эса денгиздан томчи. Илм-фан тараққий этаркан, биз ва бошқа онгли одамлар аслида қанчалик чатишгани кўпроқ ойдинлашаверади.

Биз неандерталлар не сабабдан йўқолиб кетганини аниқ билмаймиз.

Аммо аниғи - сизу бизда ҳамон бирозгина неандерталь одам яшаб келади.