Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Имзолар ортида яширин тарих

АҚШ Мустақиллик декларациясини эсласак, беихтиёр давлат арбоби Жон Ҳанкокнинг имзоси хаёлга келади.

Декларация имзоланганидан икки асрдан ортиқроқ вақт ўтибди ҳамки, унинг ҳуснихати дарров таниб олинади ва Ҳанкокнинг исми ҳар қандай имзони таърифлаш учун жаргонга айланган.

Вашингтондаги Миллий Архивда ташкил қилинган янги кўргазмада машҳур ва у қадар таниқли бўлмаган имзолар ортидаги ҳикоялар тадқиқ қилинади.

Аммо, мулоқотнинг электрон почталар, Твиттер, Фейсбук каби электрон шакллари ривожланаркан, қалам ва сиёҳ ўрни у ёки бу маънода йўқолиб бормоқда.

Бугун ҳатто қонуний ҳужжатларга ҳам онлайн орқали имзо чекиш мумкин.

Келажакда-чи? Авлодлар бизнинг электрон мулоқотларимизу электрон имзоларимизни қандай талқин қилади? Лавҳа ана шу ҳақда