Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қрим Татарлари қурултой ўтказдилар

Қримнинг Боғчасаройида Қрим Татарлари Мажлисининг қурултойи ўтказилди.

Бу қурултойда Қрим Татарлари миллий-ҳудудий мухторият барпо этиш йўлида ҳаракат бошлашлари ҳақида эълон қилганлар.

Қурултойда мухторият барпо этишнинг сиёсий-ҳуқуқий процедураларини муҳокама этиш ва бу муҳокамалар якунида тегишли лойиҳани овозга қўйиш мўлжалланган.

"Биз ушбу ҳужжатни қабул қилиш билан Қрим Татар халқининг ўзининг тарихий ҳудуди Қримда миллий-ҳудудий мухториятини ташкил этиш бўйича сиёсий ва ҳуқуқий амалларни бошлаганимиз ҳақида барча томонларга эълон қиламиз", деб айтган Қрим Татарлари Мажлисининг раиси Рефат Чубаров.

"Биз шуни таъкидлаймизки, Қрим ўзининг миллий давлатчилигига эга бўлган Қрим-Татар этноси шаклланган тарихий ҳудуд эканлиги инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Биз бунда ҳозирги кундаги Қримнинг мақомини ўзгартириш Қримнинг туб аҳолиси Татар халқининг розилиги ва аниқ ифодаланган иродасисиз амалга оширилаётганидан келиб чиқмоқдамиз", деб айтган Рефат Чубаров.