Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қадимий чинни пиёла рекорд нархда сотилди

Минглар сулоласига тегишли кичкина пиёла Ҳонг Конгдаги кимошди савдосида янги рекорд нархда - 36 миллион Америка долларига сотилди.

Хўроз ва товуқ суратлари билан безатилган пиёлача Шанхайлик коллекционер тарафидан сотиб олинди.

Диаметри 8 сантиметр бўлган ушбу пиёла 500 йил муқаддам - Чин ҳоқони Ченгхуа (1465 йилдан 1487 йилгача ҳукмронлик қилган) даврида ишланган.

Уни сотиб олган Liu Yiqian Хитойдаги 200чи бадавлат одам ҳисобланади. Пиёла жаноб Liuнинг Шанхайдаги музейидан жой оладиган кўринади. Музей 2012 йил тадбиркорнинг рафиқаси тарафидан очилган.

Sotheby кимошди савдо уйига кўра, Хитой чинниси учун олдинги рекорд нарх 2010 йил, қимматбаҳо ваза 32 миллион доллардан ортиқроққа сотилган пайти ўрнатилганди.

Кимошди савдо уйига кўра, бундай пиёлалар сони бор-йўғи 17тадир. Тўрттаси хусусий қўлларда, қолгани музейларда сақланади.