Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон: Илон чиққан мактаб ёпиб қўйилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Алай туманидаги Биринчи май қишлоғида жойлашган мактабдан 30дан ортиқ илон чиқиши натижасида ёпиб қўйилган.

Ўрозов номидаги мактабнинг қайта очиш борасидаги қарор Қирғизистон Фавқулодда Хизматлар мутахассислари келиб текширув ўтказганларидан сўнг олинади.

Мактаб директори Азизхон Жўлдошеванинг айтишича, илонлар ўтган жума куни пайдо бўлган ва кейин улар маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилишган.