Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хавф остида қолган матбуот анжумани

АҚШ сенатори Ричард Блументал темир йўл ширкати хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаётганини танқид қилиш учун матбуот анжумани ташкил қилди.

Metro-North Railroad деб номланган ширкатнинг хавфсизлик кўрсаткичлари "уятли" экани эълон қилинган ва шунинг учун ширкатни 552 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортишга қарор қилинган.

Ушбу қарорни демократ сенатор Ричард Блументал Милфорд шаҳри темир йўл станциясида эълон қилиш учун матбуот анжумани чақирган.

Милфорд ҳокими Бен Блейк матбуот анжуманини очаётган пайти поезд ўтиб қолди.

Поезднинг сенаторни туртиб кетишига бир баҳя қолди.