Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ана сизга: Одамсимон робот билан футбол ўйнаган Обама ҳайратда

АҚШ президенти бундайин ноёб имкониятга Японияга сафари чоғида эга бўлган.

Аввалига ўзини футбол ўйнай олиши билан мақтанган робот Асимо кейин берган зарбаси билан ҳам Барак Обамани қойил қолдиради.

Ҳамманинг қўли эса, беихтиёр қарсакка чопади.

АҚШ раҳбари ҳам жуда ажойиб воқеага гувоҳ бўлганини ошкора тан олди.

Ўз ўрнида, жаноб Обама "роботлар ҳар доим қўрқинчли бўлишлари"ни айтишдан ҳам хижолат тортмади.

Буларнинг барчаси эса, пойтахт Токиодаги Мираикан илм-фан ва инновация музейида бўлиб ўтди.

Сиз ҳам томоша қилинг.