Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина бўҳрони Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади?

"Россельхознадзор" Давлат идораси нозирлари Украинадан Ўзбекистонга олиб кетилаётган 188 тоннадан кўпроқ парранда гўштини Россиядан ўтказишга изн бермаганлар.

Ушбу идора веб саҳифаси хабарига кўра, парранда гўшти ортилган беш вагон Ростов вилоятидаги Гуково чегара назорат нуқтасида "транзитга рухсати бўлмагани учун" тўхтатиб қолинган.

Парранда гўшти Украинанинг Миронов холдинг ширкатидан Тошкентга экспорт қилиниши керак бўлган.

Миронов холдинги гўшт сут маҳсулотларидан ташқари, маккажўхори, кунга боқар ва буғдой етиштириш бўйича Украинада етакчилик қилади.

Украинада етиштирилган эксперт маҳсулотларининг Россия чегарасида ушланиши икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ўта ёмон бир пайтга тўғри келмоқда.

Таҳлилчилар огоҳлантиришича, Россия ва Украина ўртасидаги геосиёсий тангликнинг кучайиши марказий, шарқий ва жануби-шарқий Оврўпонинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Хўш, Москва ва Киев алоқаларининг ёмонлашуви Ўзбекистоннинг иқтисодига қандай таъсир кўрсатади?

Би-би-си айни савол билан таҳлилчи Анвар Ҳусаиновга боғланди.

Суҳбатни тингланг.