Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хитой вокзалида яна пичоқ ҳужуми

Хитойнинг Гуангжоу вокзалидаги пичоқ ҳужумида 6 инсон яраланган.

Бу охирги ҳафтадаги иккинчи шундай ҳужум бўлган.

Бир шахс полиция томонидан отилиб қўлга олинган.

Ўтган ҳафта Урумчи темир йўл станциясидаги ҳужумда 3 инсон ҳалок бўлган, 70 дан зиёд одам яраланган эди.

Март ойидаги Кунмин вокзалидаги 29 инсонни ўлдирган пичоқ ҳужумида Хитой Уйғур исломий жангариларини айблаган.

Би-би-сининг Пекиндаги мухбири Мартин Пейшенс ушбу зўравонлик ортидан олинган хабарларни шарҳлайди.