Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Иордания телевидениесида "жонли" мушталашув

Иордания телевидениесида Сурия муаммосини муҳокама қилиш учун таклиф этилган баҳс қатнашчилари қизишиб кетиб, студиядаги столни уриб синдирдилар.

Журналистлар Шокир Ал-Жуҳари ва Муҳаммад ал-Жуюси Seven Stars дастуридаги баҳсда қатнашмоқда эдилар.

Aл-Жуюси ал-Жуҳарини Суриядаги инқилобни қўллаб қувватлашда айблаганидан сўнг, хамкасби уни Саддам Ҳуссайн режимини пул эвазига қўллашда айблади. Шундан сўнг иккиси ҳам бошқа сўз тополмай, столга ёпишишди...