Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда нима учун ичкиликбозлик камаймоқда?

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг алкогол ичимликлар истеъмоли борасидаги ҳисоботида энг пастки ўринлардан бирини эгаллаган.

Спиртли ичимликлар ичилиши кўлами бўйича баҳоланган 188та давлат ичида Ўзбекистон 131-ўринда экан.

Мамлакатда ўрта ҳисобда киши бошига бир йилда атиги 3,5 литр алкогол тўғри келар экан, холос.

Айни дамда Россияга миллионлаб ўзбекистонликларнинг иш излаб кетиб, ароққа бўлган иштиёқи ошиб бораётгани ҳам хабар қилиб келинади.

Би-би-си билан суҳбатлашган ўзбекистонлик шифокор ўзбек жамиятидаги ичкиликбозлик Ислом динига бўйсунишнинг кучайиши, ароқ нархининг юқорилиги, ёшлар маданиятининг ўсиб бориши туфайли камайганини айтади.