Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Танишинг: Афғонистонлик ногирон баскетболчилар

Афғонистонлик ногирон спортчилардан ташкил топган баскетбол жамоаси тўрт йил аввал ташкил этилган. Шу вақтгача улар хорижда биронта ҳам ўйин ўтказмагандилар.

Лекин яқинда 15 кишилик бу жамоа халқаро саҳнадаги илк ўйинини Италия чемпионлари билан ўтказди.

Би-би-си уларнинг тайёргарликлари ва ўйин натижаси ҳақидаги фикрлари борасида лавҳа тайёрлаган.