Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

15 сонияда 30 қават кўтарилган лифт

Чилида бир киши ўзи яшаб турган уй лифтидаги носозлик туфайли жиддий жароҳатланган.

Хосе Вергара 15 сонияда 30 қават кўтарилган.

Хавфсизлик камералари унинг лифтга чиқаётгани ва лифт эшигининг одатий ёпилаётганини қайд этган.

Аммо бир неча сониядан сўнг эшиклар очилиб, Вергара қаватлардан яшиндек кўтарила бошлайди.

Унинг зўр бериб тугмачаларга босаётганини ҳам кўриш мумкин.

Лифт алал-оқибат томга бориб урилган.

Қутқарувчиларга кўра, Вергара лифтда боши ва оёғидан жароҳатланган алфозда топилган.

У яқиндаги шифохонага олиб борилган ва аҳволи ҳали ҳам жиддий экани айтилади.