Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкент “хавфли эстремистни” қидирмоқдами?

Тошкентда Ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизмати ходимлари хорижда махсус тайёргарликдан ўтгани даъво қилинган хавфли экстремистни қидираётгани ҳақидаги эълонлар пайдо бўлган.

Anhor.uz нашрининг Тошкент шаҳар Миллий Хавфсизлик Хизматига иқтибосан хабар беришича,келиб чиқиши Фарғона водийсидан бўлган 30-35 ёшлардаги шахс Тошкентда яширинмоқда.

Хабарда унинг “халқаро террорчи ташкилот аъзоси” экани айилган, аммо ташкилот номи тилга олинмаган.

Тошкентдан инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромовнинг айтишича, сўнгги пайтларда бу каби эълонларнинг кўпайгани кузатилади.

Бу каби “қидирилаётган шахслар” ҳақидаги эълонлар Тошкентнинг турфа минтақаларида, хусусан Ғарб давлатлари элчихоналари атрофига ҳам ёпиштирилган.

Аксарият қидирилаётганлар инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, асосан “диний экстремизм”да гумон этилаётган шахслар экан.

Сурат Икромовга кўра, бу каби рўйхат янгиланиб туради.

Қидирилаётганлар сони эса бир неча юзлаб экани айтилади.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонда сайловлар мавсуми яқинлашар экан, ҳукумат бу каби ташвиқот амалларини атайдан юритмоқда.

Мухолифат ва ўзгача фикрлайдиган шахсларни қамоққа ташлаш Тошкент режими учун одатий ҳол саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002.