Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мактабда ким кимни чалғитаяпти?

АҚШдаги аксар мактаблар ўқувчилари мактаб кийимини кийишмайди.

Бироқ бу, синфда қайси кийимни кийиш керак, қайсиниси мумкин эмас, деган мазмундаги мунозара йўқлигини англатмайди.

Аксар мактабларда қизларнинг калта юбка ёки орқаси очиқ кўйлак кийишлари тақиқланган.

Айрим қизлар мактаб маъмуриятларининг қаттиққўллигидан шикоят қилишади, уларни "ўғил болаларни чалғитаяпсан" деб танбеҳ беришган.

Нью-Жерсидаги мактаб ўқувчи қизлари ижтимоий медиада мактаб формаси ва унга муносабатни ўзгартириш мақсадида кампания бошлаганлар.

#iammoredistraction #мен чалғитувчи ёки хаёлни ўғирловчи нарсадан устунман" хэштеги остидаги кампания ташкилотчилари айтишича, улар қизларни ҳурмат қилиш лозимлигини урғулашни истайдилар.