Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Сув нилуфарлари" £30 миллиондан ортиққа сотилди

Лондонда Клод Моне мўйқаламига мансуб "Сув нилуфарлари" (Nympheas) 31.7 миллион фунт стерлингга сотилган.

Бу кимошди савдосида Моненинг ишига қўйилган иккинчи энг юқори баҳодир.

Рассом "Сув нилуфарлари"ни 1906 йил, Живернида (Франция) жойлашган ўз уйи боғчасидаги нилуфаргуллар ўсадиган ҳовузчадан илҳом олиб яратгани айтилади.

31.7 миллион фунт стерлинг харидорнинг суғурта пулини ҳам ўз ичига олган.

Видеолавҳда Sotheby кимошди савдо уйидан Филип Ҳук "Сув нилуфарлари" ва унинг савдоси аҳамияти ҳақида гапирган.