Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Момолар супрасидан: Ғилминди ё учпишар

Ғилминди - қарийб унутилаёзган ва кўпчиликка номаълум супра таоми.

Бу ширин пишириқ уч муҳим босқичда тайёрланади. Шу боис уни учпишар ҳам дейишади.

Ун, сут, ёғ, қаймоқ ва бироз шакардан тайёрланадиган ғилминди пиширишни сиз билан баҳам кўрамиз.

Ўзбек момолари асрлар бўйи тайёрлаб келган оддий таомларни соғинган бўлсангиз ё уларни ўзингиз пиширишни истасангиз, марҳамат, видеолавҳамизни томоша қилинг.

Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил.