Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Момолар супрасидан: Сузмали угра

Сузмали угра - анчайин нотаниш супра таоми.

Ўзбек ошхонасидаги кам сонли гўштсиз овқатлардан бўлган сузмали уграни ҳам иссиқ, ҳам совуқ ҳолида истеъмол қилиш мумкин.

Таомдаги сузма, қўлда кесилган угра ва райҳон эса унга ўзгача таъм ҳамда ифор бахш этади.

Айримлар бу овқатга юмалоқ қийма ҳам ташлашади. Лекин ўчоқда қайнаган ловия ва нўхат бу таомга гўшт қўшишга ҳожат қолдирмайди.

Жанубий Ўзбекистондаги айрим ҳудудларда уни "қатиқли ош" ёки "нозбўй шулла" ҳам дейишади.

Бироқ ўзбек адабий тилида энг мақбул ифодаси сузмали угра бўлиб туюлди.

Ушбу видеолавҳамизда биз билан бирга сузмали угра тайёрланг.

Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил