Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Момолар супрасидан: Юпқа ўрганинг

Юпқа - энг таниқли ўзбек супра таомларидан бири.

Унинг тарихи шу қадар узоқларга бориб тақаладики, ҳатто Исломдан аввалги инончларимизда юпқани илоҳий таом, деб билишган.

Ҳамон олис қишлоқларда кўзи ёриши яқинлашган ҳомиладор аёллар учун шомон ва зардўштлик одатлари қоришиб кетган маросимлар чоғи момолар юпқа пиширишади.

Кейинги пайтларда юпқа пишириш жанубий Ўзбекистонда анча оммалашган ва ҳозир бозорда сотиб олиш ҳам мумкин.

Аксар ун ва қаймоқдан қилинадиган юпқа қанчалик оддий кўринмасин, кўпчилик унинг қандай тайёрланишини билмаслиги мумкин.

Қозонда қават-қават қилиб тоблаб пишириладиган юпқага айрим ҳудудларда момолар ачитилган пишиқ қаймоқ суришади, бошқалар эса қаймоққа бироз писта ёғи аралаштиришади.

Бироқ бу энди - ҳар кимнинг ўз таъбига ҳавола.

Ушбу видеотасвирда жанубий Ўзбекистон қишлоқларидан бирига бориб, юпқа қилишни ўрганамиз.

Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил.