Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғазо урушининг 'бегуноҳ жабрдийдалари'

Ғазода тун бўйича Исроил ҳужумлари давом этган. Ҳарбий амалиётлар 18чи кунга кираркан, ўлдирилган фаластинликлар сони 800дан ортган. Худди шу муддат ичида 32 нафар Исроил аскари ва уч фуқароси нобуд бўлган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, пайшанба куни БМТ мактаби нишонга олинаркан, 13 инсон ҳаётдан кўз юмган. Ҳужум уюштирилган пайт Байт Ханун шаҳрида жойлашган мактабда юзлаб фаластинликлар бўлишган. Бош котиб Пан Ги Мун ҳодисани қоралаб чиққан ва ўлганлар орасида болалар ҳамда БМТ ходимлари бўлганини айтган. Би-би-си мухбири Иен Паннел хабар қилади