Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Обидхон қорига қарши суиқасд тергови "сиёсий маъно касб этган"

Швецияда яшаётган ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаровнинг Би-би-си Ўзбек хизматига берган интервюсида айтишича отасига нисбатан уюштирилган суиқасд юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни бир маънода сиёсий маъно касб этган.

Обид қори Назаров 2012 йил 22 февралда Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйидан масжидга йўл олган вақти номаълум киши томонидан отиб кетилган эди.

Суиқасддан сўнг Обидхон қори чуқур кома ҳолатига тушганди.

Довудхон Назаров билан суҳбатнинг биринчи қисмида у отасининг аҳволи бир қадар яхшилангани ва атрофдаги яқинлари билан мулоқот қила бошлаганлигини билдирганди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида у суиқасд юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнининг бориши ҳақида айтиб берди.

Обидхон қори Назаровга суиқасдда гумон қилинган шахс ҳалигача қўлга олинмаган.

Таниқли имом 2006 йилдан бери Швецияда яшаб келаётганди. Ўзбекистон ҳукуматининг энг таниқли танқидчиларидан бири бўлган имомга расмий Стокгольм сиёсий бошпана берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02