Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сиз кимни муздек сувда пишитган бўлардингиз?

Кимдир бошингиздан бир пақир муздек сув қуйиб юборса нима қиласиз?

Минг Леди Гага бўлмайсизми ёки Девиду Виктория Бекҳем ва ё Жастин Биберу Жорж Буш, ҳеч нима.

Нега энди экан, десангиз, ҳаммасига бир хайрия кампанияси сабаб экан.

Шу кунларда жаҳон сиёсати, санъати, спорти ва маданиятининг кўзга кўринган намояндалари шу йўл билан склероз хасталигига қарши курашни бошлашибди.

Буёғини энди занжир реакцияси дейсиз:

Ўзингизнинг муздек сувда пишганингиз қолиб, агар, таъбир жоиз бўлса, энг яқин кишингизга ҳам буни раво кўришингиз шарт экан.

Дейлик, АҚШ собиқ президенти Жорж Буш "энг яқин дўсти" Билл Клинтонни сувга бўктиришларини хоҳламоқда.

Муздек сувдан "омон қолган" шотландиялик фильм юлдузи Жеймс Макавой эса, дунёнинг номдор мураббийларидан бўлмиш Жозе Моуриньони кўз остига олган.

Агар, ижтимоий мулоқот тармоқларига жойлаган шахсий видеолавҳаларига қаралса, ҳозир улар қолиб, оддий одамлар ҳам муздек сувга бўкишга тушиб кетишибди.

Дейлик, сиз ҳам ушбу хайрия кампаниясида иштирок этсангиз, кимнинг "муздек сувда пишиши"ни хоҳлардингиз?

Бу ҳам бир савол-да?..