Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Исломий Давлат"нинг қўрқинчли тарғибот қуроли

"Исломий Давлат" гуруҳи жангарилари Сурия армиясининг "ўнлаб" аскарларини қатл қилган. Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув маркази хабар берган.

Фаолларга кўра, аскарлар Табқа ҳаво базаси "Исломий Давлат" томонидан ҳужумга тутилган пайти Ҳама вилоятига қочаётган пайтлари асир олинган.

Интернетда пайдо бўлган суратлар ва видеода ичкийимдаги 100дан ортиқ эркакнинг қурол ўқталган ҳолатда чўли биёбон бўйлаб олиб ўтилгани акс этган.

Видеода жангарилар "Исломий Давлат" ва "Ортга йўл йўқ", дея қичқирганлар.

Онлайнда нашр этилган иккинчи видеода эса, курд миллатига мансуб шахснинг боши танасидан жудо қилингани акс этган.

Би-би-си мухбири "Исломий Давлат" тарқатаётган видеотасвирларни "катта таъсир кучига эга қўрқинчли тарғибот" қуроли сифатида таърифлайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02