Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркман шаҳри Исломий Давлатни енгди

Ироқдаги Амирли туркман шаҳри икки ой уларни қамал қилган Исломий Давлат жангариларини енгишган.

Ҳозир шаҳарга элтадиган йўллар очилган ва туркманлар тинч ҳаётга қайтиш умидида.

Исломий Давлат мужоҳидлари шиа мазҳабидаги туркманларни ҳам кофир санаб, уларни ўлдиргани ҳақида хабарлар бор.

БМТ ҳозир Ироққа махсус гуруҳ юбориб, ушбу даъволарни текширишни истамоқда.

Исломий Давлат мужоҳидлари ўз назоратларига ўтган ҳудудларда халифалик эълон қилиб, у ерлардаги бошқа дин вакилларини ва ҳатто шиа мусулмонларини ҳам қирғин қилаётгани ҳақида ташвишли хабарлар кўпаймоқда.

Туркманларнинг кичик бир шаҳарчаси Исломий Давлат устидан қозонган ғалаба эса энди бошқаларга ҳам умид бахш этмоқда.