Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жангарилар чўмилганда...

Интернетга қўйилган видеотасвирлар Ливия пойтахти Триполида олинган.

АҚШнинг ташлаб кетилган элчихонасида туширилган ушбу тасвирда жангарилар ҳовузга калла ташлаб чўмилаётгани акс этган.

Чўмилиш ҳавзаси олдидаги бир қатор ёш йигитлар қўлида автоматларни кўриш мумкин.

Хавфсизлик хавотирлари боис ўтган июл ойида АҚШ ўз элчихонаси ходимларини олиб чиқиб кетганди.

Эндиликда айни бино қуролли жангарилар қўлига ўтган.

Бундан 3 йил олдин диктатор Муаммар Қаддофийни қулатган икки гуруҳ бугун ўзаро рақибга айланган ва уларнинг жангарилар ўртасида танглик кучаймоқда.

Айни адоват эса Ливиядаги хавфсизликни хавф остига қўймоқда.

Изоҳ: Би-би-си айни видеотасвирни мустақил манбалардан тасдиқлай олгани йўқ.