Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина барибир Оврўпога яқинлашди

"Украина илк қатъий қадамини ташлади".

Украина президенти Пётр Порошенко ўз мамлакатининг сўнгги қарорини ана шундай изоҳлади.

Украина парламенти Оврўпо Иттифоқи билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларини кучайтирадиган шартномани тасдиқлади.

Собиқ президент Виктор Янукович ўтган апрелда айни шу келишувни имзолашдан бош тортган ва натижада мамлакат бўйлаб ғалаён юзага келиб, президентнинг ўзи амалидан кетган, россияпараст рус бўлгинчилари билан Киевдаги ғарбпараст ҳукумат ўртасида уруш бошланганди.

Мазкур инқироз манзарасида Россия Қримни қўшиб олди, лекин, афтидан, Украинидек қўшнини мажозий маънода "бой бериб қўйди".

Ўз ўрнида, шарқий Украинадаги қатор рус бўлгинчилари ҳам бутунлай мустақил бўлмагунча қуролларини ташлашмоқчи эмас.

Бу эса Украина учун ҳали тўлиқ ечими топилмаган муаммодир.