Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳиндистон энди Марсга "оёғи етган"лар орасида

Ҳиндистон сунъий йўлдошини Марс сайёраси сари муваффақиятли учира олган тўртинчи мамлакат бўлди.

"Мангалян" фазо кемасини учириш нисбатан ўта арзонга тушгани айтилади. "Мангалян" тез орада "қизил сайёра" орбитасида илмий изланишларни бошлайди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига кўра, мамлакат "қарийб имконсиз" мақсадга эриша олган.

Бангалор шаҳрида жойлашган Фазо тадқиқотлари марказида гапирган Моди жаноблари: "Дунёда 51 уринишнинг бор-йўғи 21таси муваффақиятли кечган. Биз ғалаба қилдик", деб айтган.

Фақат Қўшма Штатлар, Оврўпо ва Россия Марсга сунъий йўлдош йўллай олган. Бироқ, Ҳиндистон биринчи уринишдаёқ муваффақият қозонган биринчи мамлакатдир.

АҚШнинг сўнгги сунъий йўлдоши "Мавен" Марсга душанба куни етиб борганди.

АМериканинг НАСА фазо агентлиги Ҳиндистондаги ҳамкасбларини чоршанба кунги ютуқ билан табриклаган.

(Видео изоҳсиз берилмоқда)