Осиё Ўйинлари: Ғалаба онлари
Инчондан махсус фоторепортаж. Томоша қилинг.
Учта кумуш медалдан биттасини Ўзбекистон ҳисобига спорт гимнастикаси беллашувларида афсонавий гимнастикачиси Оксана Чусовитина келтирди.
Оксана Чусовитина 39 ёшда эканига қарамай, таяниб сакраш бўйича индивидуал баҳсларда Ўйинларнинг кумуш медалини қўлга киритди ва ўзининг ютуғи билан Жанубий Корея оммавий-ахборот воситаларининг ҳайратлари остида қолиб кетди.
Ўзбекистон ҳисобидаги иккинчи кумуш медал ҳам спорт гимнастикаси мусобақаларига тўғри келади. Эркаклар ўртасидаги якка кураш баҳсларининг конда бажариладиган машқларида Абдулла Азимов 14.866 балл жамғаришга муваффақ бўлди ва...
Инчондаги Осиё Ўйинларининг кумуш медалини олди.
Аммо Ўзбекистон ҳисобига илк кумуш медалини таниқли дзюдочиси Дилшод Чориев (90 кг) келтирди. Қўшимча бўлим охирларида "юко" баҳосини ишлашга муваффақ бўлган япониялик рақиби эса, олтин медаллик бўлди.
Инчондаги Осиё Ўйинларининг навбатдаги бронза медалига эса, 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Абдулла Тангриев сазовор бўлди. Абдулла Тангриев икки йиллик танаффусдан сўнг яна катта спортга қайтишини ана шундай ғалаба билан нишонлади.
Якка кураш баҳсларида Ўзбекистон ҳисобидаги аксарият медалларни қўлга киритган ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида ҳам совринли учинчи ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон ҳисобидаги еттинчи бронза медалини оғир атлетикачиси Улуғбек Алимов (-85 кг) келтирди.
Улуғбек Алимов даст кўтаришда 164 кг., силтаб кўтаришда эса 205 кг. тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва Ўйинларнинг бронза медалини қўлга киритди. Бугун 25 сентябр куни Инчонда спортнинг 27 тури бўйича 38 комплект медаллар ўйналади. Ўзбекистон жамоаси спортнинг 9 тури бўйича совринли ўринлар учун беллашишади.
24 сентябр кунги беллашувлар ортидан, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони (3 та кумуш ва 7 та бронза) бўйича медаллар жадвалида 17-ўринда бормоқда. Медаллар жадвалида жаъми 118 та медали билан Хитой жамоаси илғорлик қилмоқда.