Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Исломий Давлат': Ёш қизчалар зўрланмоқда

"Исломий Давлат" назорат ўрнатган ҳудудларда айни ҳаракат мужоҳидлари ёш аёллар ва қизларни жинсий таҳқирлашмоқда.

Хусусан, сунний бўлмаган қизлар ва аёлларни уйларидан олиб кетиб, номусларига тажовуз этишаётгани ҳақида хабарлар чиқаётир.

"Улар ҳатто 9 яшар қизалоқларни ҳам ўлжа сифатида сотиб, уларни зўрлашмоқда" - дейди 38 куни давомида бу жангарилар қўлида тутқун қолган эрли ва болали аёл.

Халифалик ўрнатганини даъво қиладиган бу мужоҳидлар назоратидаги ҳудудларда ҳозир минглаб аёллар ва қизлар бедарак кетмоқдалар.