Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Харков шаҳрида Ленин ҳайкалини қулатишди

Украинанинг Харков шаҳрида миллатчилар шаҳар марказидаги Ленин ҳайкалини қулатишган.

Айтилишича, расмийлар ушбу амални қўллаганлар.

Аҳолиси асосан русийзабонлардан иборат шаҳарда собиқ президент Виктор Януковичнинг қудратдан ағдарилиши жараёнида унинг тарафдорлари айнан ана шу ҳайкал остнасида йиғилгандилар.

Харковда Донецк ва Луганскдаги каби зўравонликлар ҳозирга қадар рўй бермаган.

Якшанба куни фаоллар ушбу ҳайкал ёнида "Харков бу Укриана" шиори остида йиғилгандилар.

Харков вилояти ҳокими Игор Балута ҳайкални олиб ташлаш ҳақидаги фармонга имзо чеккан.