Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миянгиз аёлми ё эркакми?

Кўпчилик назарида аёл ва эркак мияси ўртасида фарқ катта ва бу уларнинг ҳатти-ҳаракати ҳамда қобилиятида ҳам аксланади.

Дейлик, аёллар рўзғордаги барча майда ишларни уддалаш ҳамда бола тарбияси билан шуғулланишга қодир деган қараш кучли. Эркаклар эса автомашина ҳайдаш, илм-фан билан шуғулланиш ва ё сиёсатни юргизишда уқувли, деб ишонилади.

Аммо сўнгги тадқиқотларга кўра, аёл ва эркак мияси ўртасидаги фарқ у қадар катта эмас.

Баъзи ҳолларда эса, мия ўзгаришлари жамият, атроф-муҳит ҳамда тарбия асосида юзага келади.

Дейлик, эркакларнинг мия ярим шарлари олд ва орқа қисмида ўзаро жипс боғлиқ бўлиб, бу бир муаммо ё масалани илғаш ҳамда уни ҳал этиш йўлларини кўра билиш иқтидорини оширади.

Аёллар мия ярим шарлари эса турли жойларда ўзаро туташиб кетган ва жуда кўп боғланган. Бу эса уларнинг турфа ишларни уддалай олишлари ҳамда айни жараёнларда ўз ҳис-ҳаяжон ва эҳтиросларини ҳам қўшишларига етакларкан.

Табиат ё тарбият?

Олимларнинг айтишича, миядаги мазкур фарқлар ёш болаларда учрамайди, балки ўспиринлик пайти шаклланади.

Аммо айни фарқлар жамият ва атроф-муҳит таъсирими ёки биологик жараёнми - тўла ўрганилмаган.

Дейлик, болаларнинг ўз жинсига монанд ҳаракатланиши оқибатида шаклланганми ёки табиий равишда балоғатга етиш жараёнида миядаги фарқлар ҳам каттариб борадими, деган саволлар ҳамон очиқ.

Чунки ота-оналар ўғил болаларга ўзлари билмаган ҳолда кўпроқ маъсулият юклашади, улардан олим ва қаҳрамон кутишади. Шу боис ўғил бола мияси ҳам шунга мос шаклланиши мумкин.

Қиз боладан эса кўпинча оилани тутиб турувчи бека, тарбиячи ва заифа бўлиш кутилади. Бу эса қиз бола мияси тараққиётини белгилаб бериши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Ота-оналар ҳали ўрмалайдиган ўғил болага ўйнаш учун автомашина тутқазашади. Қиз болага эса қўғирчоқ беришади.

Лекин маймунларда ўтказилган тажрибага кўра, икик жинс ўртасидаги фарқлар азалдан мавжуд. Ва кўп ҳолатларда жамият таъсирига боғлиқ эмас.

Чунки инсонлар фойдаланувчи автомашина ва ё қўғирчоқ нималигини билмайдиган маймунлар ҳам "ўз жинсларига мос" ўйинчоқларни хушлашди.

Аёл маймунлар қўғирчоқ ўйнашди, эркаклари эса автомашинага қизиқиш билдиришди.

Ўзбекона айтганда, "ота ўғил", "она қизим".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02