Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Покистондаги аҳмадийлар нимадан норози?

Қирқ йил муқаддам Покистондаги "Аҳмадия" жамоаси, Қуръони Каримни ўзига хос тарзда талқин қилгани учун, Исломдан ташқарида дея эълон қилинганди.

Ўтган давр ичида жамоадан ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлари бирма-бир тортиб олинди.

Аҳмадийлар Покистондаги аксар мусулмонлар томонидан таъқибга учраб келаётганларини даъво қиладилар.

Би-би-си Урду Хизматидан Нўшин Аббос асосан аҳмадийлар яшовчи Покистон шимолидаги Рабваҳ шаҳрига сафар қилиб, таъқибга учраётган жамоа ҳаётини ўрганишга ҳаракат қилган.