Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Маккаи Мукаррамада Ҳаж маросими бошланди

Икки миллионга яқин мусулмон Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида йиллик Ҳаж маросимини бошлаган.

Бу йилги ҳаж маросимига икки ҳалокатли касаллик - Эвбола ва Мерс вируслари хавф солди.

Саудия расмийлари эбола кенг тарқалган Африканинг уч мамлакати фуқароларига эҳтиёт чораси сифатида Ҳаж зиёратини тақиқлаб қўйди.

Ҳаж зиёратининг илк кунида мусулмонлар Маккаи Мукаррамадан Мино водийсига йўл олишади ва тунни у ерда ибодат билан ўтказишади.