Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия рубли кескин тушиб кетди

Россияда рублнинг қиймати кескин тушиб кетган.

Душанба куни эрталаб Москва биржасида бир доллар 40 рублдан кўпроққа сотилган.

Бунга қисман ғарбнинг Украина туфайли Россияга қарши киритган жазо чоралари сабаб дейилмоқда.

Шунингдек, жаҳонда нефт нархининг тушиши ҳам рублнинг қадрсизланишига олиб келган.

Йил бошидан буён рубл 20 фоиздан кўпроқ тушган.

Остонадаги Овросиё Унисверситетидан Сапарбой Жубаевнинг айтишича, рублнинг тушиши Қозоғистон иқтисодиёти учун яхши янгилик эмас.