Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

13 яшар қизалоқ Марсни забт этмоқчи

Америкалик қизалоқ Алисса Карсоннинг орзулари бир дунё.

13 ёшида у Марсни забт этишга аҳд қилган.

Аммо бу шунчаки бир ҳаёл эмас.

NASA мутахассисларига кўра, Алиссанинг имкониятлари катта ва у ҳозирнинг ўзида тайёргарликларни бошлаб юборган.

Алисcа ҳозирда табиий фанлар билан бирга бир неча тилларни ўрганмоқда.

У НАСАга қарашли учта астронавтлар тайёрлаш марказининг барчасида машғулотлардан ўтган биринчи инсон бўлган.

Алиссанинг айтишича, ҳеч нарса, ҳатто Марсдан қайтиб келмаслик эҳтимоли ҳам уни ўз орзусидан қайтара олмайди.

Отаси Алисса билан 20 йиллик режани ишлаб чиқишганини айтади.