Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулистонлик талаба пахтада жон берди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Эзгулик" жамияти тарқатган баёнотга кўра, Гулистон Давлат Университетининг пахта теримига жалб этилган талабаси оламдан кўз юмган.

Физика математика факултетитининг иккинчи курс талбаси Шамсиддин Бобосаидов сентябр ойи бошида пахтага олиб кетилган.

Ўтган чоршанба куни эса унинг ота-онасига "юраги тўхтаб қолди" деб қўнғироқ қилишган.

Шамсиддинни ўликхонага бориб кўрган ота-онаси унинг баданида "қаттиқ калтак излари" борлигини айтганлар.

Би-би-си ҳодиса тафсилотини ўрганган, "Эзгулик" фаоли Абдураҳмон Ташановга боғланди.

Суҳбатни тингланг.