Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Олмония учун Термиз базаси ҳали ҳам муҳимми?

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олмонияга ўз расмий сафарини бошлаган. Жаноб Комилов ўз ҳамкасби Франк-Волтер Штайнмайер билан учрашиб, хусусан Термиздаги ҳаво базасидан олмон қўшинларининг Афғонистондаги амалиётлари учун фойдаланишда давом этиши масаласини муҳокама қилади.

Ҳозирда Термиздаги базада 300га яқин олмон аскарлари жойлаштирилган.

Баъзи хабарларга кўра, ўзбек томони Термиз ҳаво базасидаги инфратизилмани таъмирлаш учун ижара ҳақини оширишини айтган.

Ундан ташқари, июль ойида Тошкентга келган олмон вакиллари Термиз базасини каттайтириш масаласини ҳам кўриб чиққанлар.

2012 йил майида Чикагода бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар саммитида Афғонистондаги 130 минг НАТО аскарларининг аксари жорий йилнинг декабригача олиб чиқилиши келишилган.

НАТО таркибидаги олмон қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетишга шайланаётган вақтда, нима учун Ўзбекистондаги база Олмония учун муҳим бўлиб қолаяпти?

Би-би-си Парижда истиқомат қилувчи сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан ана шу мавзуда суҳбат қурди.