Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ироқ: Сунний ва шиалар орасида каттараётган жарлик

Ироқ армияси "Исломий Давлат" жангариларидан мағлубиятга учрар экан, асосий жанглар қуролли шиалар томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ҳолат Ироқ мазҳаблараро уруш гирдобига тушаётганига оид қўрқувларни уйғотган. Айниқса, суннийлар шиа кўнгиллиларининг "Исломий Давлат"га қарши курашда ўйнаётган ролидан хавотирда. Улар бир кун келиб, шиалар қўлидаги қуроллар ўзларига ўқталиши эҳтимолидан қўрқишади. Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботида Ироқдаги шиа қуроллилари сўнгги бир неча ой ичида қатор суннийларни ўғирлаб кетгани ва ўлдиргани айтилади. Би-би-си мухбири Салли Набил Самаррадан хабар қилади