Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Чорқишлоқ ёшлари 'Исломий Давлат' сафида

Тожикистон шимолидаги Чорқишлоқдан 17 нафар ёш йигит Сурия ва Ироқда урушаётган "Исломий Давлат" сафига бориб қўшилган.

Аксарияти ҳали ўспирин бу ёшлар оилаларига ёрдам бериш учун иш излаб, Россияга кетишганди.

Мулозимларга кўра, диний билими саёз, пулга эҳтиёжманд ва таъсирчан ўсмирларни чет элларда турли гуруҳлар ва шахслар осонлик билан ўз таъсирларига туширишмоқда.

Айримларининг ортида ота-оналари, ёш болалари ва рафиқалари қолган.

Чорқишлоқликлар эса фарзандларини ортга қайтариш учун кимдан ёрдам кутишни билмай бошлари қотган.